

"Россонерилар" 20 ёшли италиялик футболчининг ижараси учун 10 млн евро таклиф қилган. Шартномада Тоналини 20 млн евроэвазига харид қилиш тўғрисидаги банд ҳам киритилган. Шунингдек, "Брешия"га Сандронинг келажакдаги трансфериларидан тушган маблағнинг маълум фоизи таклиф қилинади. Бу ҳақида журналист Фабрицио Романо хабар берди.



