"Милан" рекорд ўрнатди
04 авг 2017 15:49
Янгиликлар
"Милан" рекорд ўрнатди
"Милан" Европа лигаси саралаш учрашувларида мухлислар сони бўйича рекорд ўрнатди.
Бу "Университата"га қарши Европа лигасининг 3-саралаш босқичи жавоб учрашувида содир бўлди.
"Сан-Сиро"даги баҳсни (2:0) томоша қилиш учун стадионга 65 763 нафар мухлис ташриф буюрди. Бу янги рекорд. Аввалгиси 2015/16 мавсумда Дортмунднинг "Боруссия" ҳамда Австриянинг "Волфсбергер" клублари ўртасидаги саралаш баҳсида содир бўлган. Бу ўйинни стадиондан 65 190 киши томоша қилди.
Европа лигасининг абсолют рекорди ўтган мавсум "Тоттенхэм" ҳамда "Гент" ўртасидаги Европа лигаси 1/16 босқичида амалга ошган. "Уэмбли"даги баҳсга 80 465 киши ташриф буюрган.
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди
Фикрлар