"Милан" раҳбарияти Ибрагимович агенти билан 4 соатлик музокара ўтказди

Aslanov Jasurbek
20 ноя 2018
"Милан" раҳбарияти "Лос-Анжелес Гэлакси" ҳужумчиси Златан Ибрагимович агенти Мино Райола билан музокара ўтказди.

Маълумотларга кўра, музокаралар 4 соат давом этган. Муҳокаманинг асосий мавзуси Ибрагимовичнинг россонерлар сафига қайтиши бўлди. Златан 2010-2012 йилларда "Милан" шарафини ҳимоя қилган.

Олдинроқ, Италия клуби форвардга 1 йилга узайтириш шарти билан 6 ойлик шартнома таклиф қилгани эълон қилинган эди. Ибрагимович эса 18 ойлик битим хоҳлаяпти. Форвард ва "Лос-Анжелес Гэлакси" ўртасидаги битим бир йилдан сўнг якунига етади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Milan News