

"Милан" клуби ўз ҳужумчиси Рафаэль Леау билан янги шартнома имзолайди. Футболчининг агенти Жорже Мендеш "Милан" раҳбарияти билан келишувга эришишга муваффақ бўлишди. Битим 2026 йилнинг ёзигача амал қилади ва футболчининг маоши йилига 4 млн евро атрофида бўлади.
Эслатиб ўтамиз Рафаэль Леаунинг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар амал қилади.



