"Милан" ПСЖ футболчиси учун 15 млн евро тўлашга тайёр

Alisher
30 июн 2022, 11:40
"Милан" ПСЖ ҳимоячиси Абду Диаллони ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Италия клуби 26 ёшли сенегаллик футболчи учун 15 миллион евро тўлашга тайёр.

"Россонери" ҳимоячи Свен Ботман билан шартнома борасида келишувга эришган эди, аммо "Ньюкасл" яхшироқ таклиф берди ва "Лилль" ўйинчисини ўзига жалб қила олди.

Диалло ўтган мавсум Париж клуби сафида барча мусобақаларда 16та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассист қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ 2019 йилда Диалло учун Дортмунднинг "Боруссия" клубига 32 миллион евро тўлаган.


AlisherМуаллиф
Манба: Calciomercato