

"Милан" ҳимоячиси Пьер Калулу Франция ёшлар терма жамоаси сафида тўпиғидан жароҳат олди. Бу ҳақда "L'Equipe" нашри хабар бермоқда.
Футболчи бир ҳафтадан сўнг янги текширувдан ўтади. Демак, у 2 апрель куни "россонери"нинг "Наполи"га қарши ўйинини ўтказиб юборади.
22 ёшли марказий ҳимоячи жорий мавсум барча турнирларда жами 37 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урган.



