

"Россонерилар" матбуот хизматининг хабарига кўра, Дэниел билан имзоланган янги меҳнат битими 2024 йилнинг июнь ойи охирига қадар амал қилади.
Кичкина Мальдини ҳақида гапирадиган бўлсак, у ўтган мавсум "Милан"нинг ёшлар жамоаси таркибида 26 учрашувда майдонга тушиб 10 голга муаллифлик қилди. 18 ёшли Дэниел Мальдини ҳужумкор ярим ҳимоячи позициясида ўйнайди. Унинг ҳисобида Италия U-19 терма жамоаси таркибида ўтказилган иккита ўйин ҳам бор.




