

Журналист Николо Скиранинг маълумотига кўра, итальян клуби раҳбарияти 22 ёшли футболчининг сотувидан 25-30 млн евро ишлаб олмоқчи. Леауга шунингдек "Марсель", "Эвертон" ва "Вулверхэмптон" қизиқиш билдирмоқда.
Форвард ўтган мавсум А Серия доирасидаги 30та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 6та ассист қайд этди.
Рафаэлнинг "россонерилар" билан тузган шартномаси 2024 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.



