

"Милан" А Сериянинг 19-турида "Лацио"га 0:4 ҳисобида имкониятни бой берди.
"Россонери"нинг барча мусобақалардаги ғалабасиз серияси 5 ўйинга етди (учта мағлубият, иккита дуранг), бу даврдаги тўплар фарқи – 4:12.
Италиянинг амалдаги чемпиони "Милан" айни дамда "Наполи"дан 12 очко ортда қолиб, турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди.



