"Милан" Кессьенинг ўрнига футболчи топиб қўйди

Mirjalol Normatov
19 окт 2021
"Милан" "Марсель" ярим ҳимоячиси Бубакар Камаранинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

"Calciomercato" хабарига кўра, Италия клуби келаси ёзда клуби билан шартномаси якунланганидан кейин уни таркибга қўшиб олмоқчи. Миландагилар уни шартномасини узайтиришдан бош тортаётган Франк Кессьенинг ўрнини босишини кутишмоқда.

Ушбу мавсумда 21 ёшли Камара "Марсель" таркибида барча турнирларда 9 ўйинда қатнашиб, 1 гол урди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Calciomercato