

Манбага кўра, Лаксальт “Динамо” (Москва)га ўтади ва томонлар трансфер масаласида келишувга эришган. 28 ёшли уругвайлик янги жамоасида йилига 2,5 млн евро ишлаб топади. Унинг Миландаги маоши эса 3,4 млн евро эди.
Диего Лаксальт ўтган мавсумни ижара асосида “Селтик”да ўтказди ва Шотландия чемпионатида 17 баҳсда қатнашиб, битта гол урди.



