

Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
"Мен "Милан"да қолмоқчиман ва клуб менга айтмагунича кетиш ниятим йўқ. Бу жой — менинг уйим", – деди англиялик футболчи.

27 ёшли ҳимоячи ҳозирги жамоасида 2021 йилдан буён тўп тепади. Томори ушбу мавсум барча мусобақаларда 9 ўйинда майдонга тушди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
"Челси" академияси тарбияланувчисининг Италия клуби билан амалдаги битими 2027 йилгача мўлжалланган.



