

"Россонери" бутун ёз давомида 24 ёшли ярим ҳимоячи билан шартномани узайтиришга ҳаракат қилди, бироқ ҳозиргача келишувга эришилмади. Шу туфайли АПЛ жамоалари унинг атрофида айланиб қолган кўринади, дейилади манбанинг хабарида.
Январь ойида ўйинчининг "Сан Сиро"даги сўнгги 18 ойлик битим муддати бошланади.
Франция ва Жазоир фуқаролигига эга бўлган Беннасер ушбу мавсум "Милан" таркибида барча мусобақаларда 10 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол уришнинг уддасидан чиқди.



