


"Кварацхелия билан тўқнашув мени тетиклантирди, чунки мен бундай футболчиларга қарши ўйнашни яхши кўраман. Келажакда феноменал ўйинчи бўладиганга ўхшайди ва эҳтимол, ҳозир у А Сериянинг энг яхши футболчиси. Лекин Кварацхелия – бу машғулотлардаги Леау. Рафаэл югуришни бошлаганида, худди "Наполи"га қарши ўйиндаги каби, уни тўхтатиш жуда қийин. Бу унинг куни эмас, деб умид қилишингиз керак. Сиз ё тезроқ бўлишингиз керак ёки у мақсад сари йўл тополмаслигига умид қилишингиз лозим", – деди Давиде Калабрия.



