

Футболчининг айни шартномаси ёзда якунига етади ва у клубдан йилига 5 млн евро маош талаб қилмоқда. Аммо "Милан" унга 4 млн евро бермоқчи. "La Gazzetta dello Sport" хабарига кўра, клуб таклифини оширмоқчи бўлмаяпти.
Шу боисдан туркиялик футболчи эркин агент сифатида жамоадан кетишга яқин турибди. 27 ёшли футболчи билан "Ювентус" шартнома имзолаш учун қаттиқ ҳаракат қилмоқда.
Шунингдек, "Арсенал" ва "Челси" каби клублар унинг атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда. Улар Хоқонга ўзи истаган маошни беришга тайёр турибди.
Хавбек ушбу мавсум А Сериянинг 24 ўйинида 2 гол ва 8 ассистни амалга оширди.



