

Ушбу баҳсдан “Милан” жамоаси чипталар сотувидан 10,5 миллион евро фойда кўрди. Бу эса EЧЛ баҳсларида чипталар сотувидан тушган даромад бўйича Италия рекорди ҳисобланади.
Аввалги рекорд ҳам айнан “Милан”га тегишли эди. ЭЧЛнинг нимчорак финалида “Тоттенхем”га қарши баҳсида миланликлар 9,1 миллион евролик чипта сотишган.



