"Милан" Доннарумманинг ўрнига бошқа дарвозабон топиб қўйди

Mirjalol Normatov
16 фев 2020
"Football Italia" хабарига кўра, "Торино" дарвозабони Сальваторе Сиригу ёзги трансферлар ойнаси вақтида жамоасини ўзгартириши мумкин.

Унинг хизматларига "Милан" томонидан қизиқишлар бўлмоқда. Айни дамда "россонерилар" дарвозасини қўриқлаётган Жанлуижжи Доннаруммани ПСЖ ва "Реал" ўз таркибига қўшиб олмоқчи бўлиб юрибди.

"Transfermarkt" портали Сиригуни 8 млн еврога баҳолаган. 33 ёшли дарвозабон камида яна 2 мавсумни юқори савияда ўтказиши мумкин.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Football Italia