"Милан" Далотни яна бир мавсумга "Манчестер Юнайтед"дан ижарага олишга уриниб кўради

Alisher
10 июн 2021
"Милан" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Диогу Далотнинг ижарасини узайтирмоқчи.

"Россонерилар" 22 ёшли португалиялик футболчини сақлаб қолишмоқчи ва харид қилиш ҳуқуқисиз шартномани яна бир мавсумга узайтиришини режалаштирмоқда.

"Манчестер Юнайтед" футболчини сотмоқчи ва Диогу учун 20 миллион евро талаб қилмоқда. Ўйинчининг агенти ва клуб яқин кунларда музокаралар ўтказишади.

Далот 2020/21 йилги мавсум "Милан" таркибида 33та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 3та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira