

"Relevo" хабарига кўра, Италия клуби бонуслар билан бирга 25 млн евро таклиф қилган. Бироқ испан томони камида 35 млн евро талаб қилмоқда.
24 ёшли нигерияликнинг амалдаги битими 2024 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг нархини 25 млн еврога баҳоламоқда.
Чуквуэзе 2022/23 йилги мавсумда барча мусобақаларда 50 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.



