“Милан” “Челси” футболчига 25 миллиондан кўп бериш ниятида эмас

Alisher
28 июн 2023
“Милан” Кристиан Пулишич трансфери бўйича ишларни давом эттирмоқда.

Италияликлар АҚШ терма жамоаси аъзоси учун “Челси”га 25 миллион евродан кўп бериш ниятида эмас.

24 ёшли америкаликнинг "аристократлар" билан келишуви келаси йили ёзда якунланади. Унинг трансфер суммаси 25 млн евро атрофида баҳоланмоқда. Якунланган мавсумда Пулишич 30 ўйинда қатнашиб, 1 гол ва 2 ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: championat.com