"Милан" Бундеслиганинг энг яхши тўпурарларидан бири трансферига қизиқмоқда

Omonjon To`xtamirzayev
8 дек 2023
"Милан" қишки трансфер ойнасида "Штутгарт" ва Гвинея термаси ҳужумчиси Сехру Гирассини ўз сафига қўшиб олмоқчи.

"Россонери" узоқ йиллар клуб шарафини ҳимоя қиладиган тўпурар изламоқда. Миланликлар футболчи шартномасидаги 17 миллион евро товон пули ҳақидаги бандни ишга солиши мумкин.

Гуйрасси "Штутгарт" сафида 2022 йил ёзидан буён тўп тепиб келмоқда. Бу мавсум 27 ёшли форвард чемпионат ва мамлакат Кубогининг 13 учрашувида 18 та гол урди ва 2 та голли узатма етказиб берди.

Аввалроқ, гвинеяликка "Ньюкасл" ва "Манчестер Юнайтед" клублари қизиқаётгани ҳақида хабар берилганди.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: calciomercato.com