"Милан" "Аякс" ҳимоячиси Мазрауи билан эркин агент мақомида шартнома имзоламоқчи

Alisher
18 фев 2022
"Аякс" ҳимоячиси Нуссаир Мазрауи ёзда клубини ўзгартириши мумкин.

24 ёшли ўйинчига "Милан" қизиқиш билдирмоқда, бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.

"Россонерилар" "Барселона" ва Дортмунднинг "Боруссия" клуби каби ёзда марокашлик билан эркин агент мақомида шартнома имзоламоқчи.

Бир неча ой олдин "Аякс"дан кетиш хоҳишини билдирган Мазрауи қарор қабул қилишга шошилмаяпти.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano