

"Россонерилар" аргентиналикнинг трансфери учун бонуслар билан 57 млн. евро тўлаш борасида мадридликлар билан келишиб олишди.
7 миллион – вазни оғир ҳисобланган ютуқ учун белгиланди. 50 млн. евродан бир қисми кафолатланмаган, аммо соддалаштирилган бонуслар ҳам киритилган.
Кеча музокаранинг охирги тафсилотларини Звонимир Бобан "Атлетико" клуби билан муҳокама қилди.
24 ёшли Корреа ўтган мавсум ЛаЛиганинг 36 ўйинида 3тадан гол ва ассист муаллифига айланган.




