

Мазкур тур учрашувлари бўйича таҳлилларга Бобур Ҳайдаров, Фарҳод Абдуллаев, Валентин Коваленко ҳамда Жаҳонгир Саидов бошчилик қилди.
Йиғилиш давомида қуйидаги учрашувларда юзага келган вазиятлар батафсил кўриб чиқилди:
"Навбаҳор" – "Машъал"
ОКМК – "Сурхон"
"Қизилқум" – "Сўғдиёна"
"Андижон" – "Навбаҳор"
"Қўқон-1912" – "Насаф"
"Нефтчи" – "Пахтакор"






Эпизодлар юзасидан ҳакамларнинг қарорлари муҳокама қилиниб, айрим вазиятлар бўйича тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.
Тақдим этилган маълумотда баҳсли вазиятларда ҳакамлар хатога йўл қўйган-қўймагани ва уларга нисбатан қандайдир чора кўрилиш-кўрилмаслиги ҳақида ҳеч қандай расмий изоҳ берилмаган.



