"Милан" А Серияда 22 ўйиндан буён мағлуб бўлмаяпти

Mirjalol Normatov
11 сен 2022
Шанба оқшомида "Милан" А Серия доирасидаги навбатдаги учрашувини ўтказди.

Унда миланликлар сафарда "Сампдория"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Қайд этиш керак, Стефано Пиоли жамоаси А Серияда сўнгги марта 17 январь куни "Специя"га (1:2) мағлуб бўлганди. Шундан кейин жамоа 15 ғалаба ва 7 дуранг қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум якунларига кўра, жамоа 11 йиллик танаффусдан сўнг чемпионликни нишонлади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal