“Милан” А Cерияда 72 йил аввал ўрнатилган рекордни янгилади

Aslanov Jasurbek
17 дек 2020
“Милан” А Cерия 12-тури доирасида “Женоа” билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.

Миланликлар ўтган мавсумни ҳам қўшиб ҳисоблаганда А Cериянинг кетма-кет 14 та ўйинида камида 2 тадан гол урди. Натижада “россонерилар” 72 аввалги рекордни янгилади. Аввалги рекорд 1948 йилда “Торино” томонидан қайд этилганди — кетма-кет 13 та ўйинда 2+ гол.

“Милан” А Cерия 12-туридан сўнг мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Opta