"Милан" 1998 йилдан буён илк марта 0:5 ҳисобида мағлуб бўлди

Mirjalol Normatov
22 дек 2019, 19:25
Италия чемпионатининг 17-турида "Милан" сафарда "Аталанта"га 0:5 ҳисобида мағлуб бўлди.

Ўз тарихи мобайнида "россонери"лар 4-марта 5 тўп фарқи билан мағлуб бўлмоқда. Сўнгги бора бундай ҳолат 1998 йилнинг май ойида содир бўлган ва унда жамоа "Рома"га 0:5 ҳисобида ютқазган.

Айни дамда миланликларни Стефано Пиоли бошқариб бормоқда.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Express