

Боян Миладинович тўп тепаётган "Фелда Юнайтед" клуби ОФК кубоги соҳиби "Жоҳор Дарул Таъзим" клубига қарши ўйнади. "Фелда Юнайтед" майдонида ўтган дастлабки ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилганди. Кечаги Жоҳор шаҳридаги стадионга 23 мингдан зиёд мухлислар ташриф буюришди. Унда Миладинович жамоаси сафарда, кучли жамоани 2:1 ҳисобида мағлуб этиб ярим финалга чиқди.
"Фелда Юнайтед" ярим финалда "Кедаҳ" клубига қарши майдонга тушади.
Ярим финал жуфтликлари:
"Паханг" - "Селангор"
"Фелда Юнайтед" - "Кедаҳ"



