Микаэль Секейра: "Жасур Жалолидинов билан келишувга эришилди? Бундан бехабарман"

Aslanov Jasurbek
4 июл 2021
Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Локомотив" (2:1) баҳсидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Микаэль Секейра фикрлари билан ўртоқлашди.





"Биринчи бўлимда ўз ўйинимизни кўрсатаётгандик. Иккинчи бўлимда "Пахтакор" ўзини кўрсата олди", – дейди Секейра. 

- Танланган тактика хато эдими? 

- Яна бир бор айтаман, биринчи бўлимда рақибдан яхши ўйнадик. Лекин биринчи гол ўйинни ўзгартириб юборди. 

- Диего Барданка интервьюларида клубда молиявий муаммолар борлигини айтганди. Бу борада фикрингиз қандай?

- Бу саволга жавоб бермайман.

- Ўйиндан олдин клуб Жасур Жалолиддинов билан келишувга эришгани ҳақида айтди. Қандай қилиб мавсум охиригача шартномаси бор футболчи қўшиб олинди?

- Бундан бехабарман. Бор футболчилар ҳақидаги саволга жавоб бераман.

- "Локомотив" ўйинни ҳужумчисиз бошлади. Бу нима билан боғлиқ?

- Бизда ҳужумчи бор эди. Бугун бошқача услубда ўйнашга ҳаракат қилдик.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia