

"Алания" якуний турда Махачқалъада "Динамо" меҳмони бўлди ва иродали ғалабга эришди. Ўзбекистонлик ҳужумчи Ҳусайн Норчаев асосий таркибда майдонга тушиб, 45 дақиқа ҳаракат қилди. Унинг жамоаси мавсумни 3-ўринда тугатди.
"Динамо" Махачқалъа – Алания 1:2
«Анжи-Арена»
Голлар: 1:0 – 41 Шумахов, 1:1 – 67 Гиоргобиани, 1:2 – 71 Гурциев.

Эслатиб ўтамиз, Россия футбол иттифоқи "Алания"га лицензия бермагани боис жамоа РПЛга чиқиш учун плей-офф баҳсларида қатнашмайди.
Муддатидан олдин чемпионликни нақд қилган "Рубин" сафарда "Родина" билан дуранг ўйнади. Ўзбекистонлик ҳимоячи Рустам Ашурматов майдонга туширилмади.
Родина – Рубин 0:0 (0:0, 0:0)
"Спартак" стадиони




