Мэтт Доэрти: “Антверпен”га қарши баҳс қанчалик муҳим эканлигини билардик

Aslanov Jasurbek
11 дек 2020
“Тоттенхэм” ҳимоячиси Европа Лигаси гуруҳ босқичи 6-тури доирасида “Антверпен”га қарши баҳсдан (2:0) сўнг фикрлари билан бўлишди.

“Бу қийин гуруҳ эди. Одамлар қоғозда бизда енгил саёҳат бўлган деб ўйлаши мумкин, аммо ҳаммаси шунчаки оддий эмасди. Биз профессионал сифатида қолишимиз ва тўғри муносабатга эга бўлишимиз лозим эди. Ушбу баҳс яхши қуръа бўлиши учун қанчалик муҳим аҳамиятга эга эканлигини билардик”, — дейди Доэрти.

J гуруҳидаги якуний ҳолат:

1. “Тоттенхэм” — 13 очко

2. “Антверпен” — 12 очко

3. ЛАСК — 10 очко

4. “Лудогорец”— 0


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: UEFA