

Championat.asia сайти маълумотига кўра, Абдуманнонов 2024 йилги мавсумни катта эҳтимол билан "Андижон" сафида бошлайди.
Маълумот учун, Бектемир август ойида бош мураббий Веско Стешевич қарорига кўра "Металлург" U-21 жамоасига ўтказилганди. Унга қадар Суперлигада 16та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урган Абдуманнонов U-21 Биринчилигида 13та учрашувда рақиблар дарвозасига 6та гол урди.




