"Металлург" Веско Стешевич билан шартномани узайтирди

Omonjon To`xtamirzayev
17 ноя 2023
"Металлург" футбол клуби шу йилнинг баҳор фаслидан эътиборан жамоани бошқариб келаётган черногориялик мураббий Веско Стешевич билан шартномани узайтирди.

Болқонбўйилик мутахассис Бекободда иш бошлаганидан кейин жамоадаги ички муҳит ижобий томонга ўзгарди. Футболчиларнинг ўйинга муносабати ишчан тус олди. Уларнинг ўз кучига бўлган ишончи ортди. Жамоа уй ўйинларида ҳам,  сафар учрашувларида ҳам ҳар қандай рақибга қарши ғалаба  иштиёқида тўп суриб,  мухлислар эътиборини қозонди. 

"Металлург"  ПФК раҳбарияти буларнинг барчасини инобатга олган ҳолда Веско Стешевич билан шартнома муддатини 2026 йилга қадар узайтиришга қарор қилди.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: "Металлург" матбуот хизмати