"Металлург" тажрибали ҳужумчини таркибга қўшиб олади

Sherzod Nurmatov
26 янв 2026, 18:03
Жасур Ҳакимов фаолиятини Бекободда давом эттириши мумкин.

Бу ҳақда Championat.asia бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев хабар берди.

"Тажрибали ҳужумчи Жасур Ҳакимов "Металлург"га ўтиши мумкин", – дейилади хабарда.

31 ёшли футболчи кўплаб жамоаларда ўйнаган ва охирги бор "Шўртан" шарафини ҳимоя этганди. У ғузорликлар таркибида 11 ўйинда қатнашиб, 1 та гол урган эди.

Аввалроқ Мўминжонов бошчилик қиладиган жамоага "Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси ўтаётгани хабар қилинган эди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia