UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  0 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  2 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  5 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  0 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  3 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  0 16:26"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда  21 15:59Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!  31 15:40Марокаш Африка Миллатлари Кубогида 1,2 млрд долларгача даромад олиши мумкин  0 15:13Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ортиқча вазнли футболчиларини четлаштиради  0 14:45Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасидан жой олди  2 14:22Ғалабасиз мавсум  17 13:54Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетди: унинг янги жамоаси маълум  23 13:32"Манчестер Юнайтед" "Борнмут" ярим ҳимоячисини шорт-листга қўшди  1

"Металлург": “Қўқон 1912”га қарши учрашувни Даврон Каримқулов ўтказиб юборади Янгиликлар

"Металлург": “Қўқон 1912”га қарши учрашувни Даврон Каримқулов ўтказиб юборади

“Металлург” футболчилари "Қўқон-1912" жамоаси билан бўладиган навбатдаги тур учрашувига Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида тайёргарлик кўришяпти.

Жамоа аъзолари водий сафарига эртага - жума куни эрталаб жўнаб кетишади.

Мазкур учрашувда пойтахт вилояти жамоасига тажрибали ҳимоячи Давронбек Каримқулов ёрдам бера олмайди. Сабаби “Пахтакор” билан учрашувда олинган сариқ карточка Д.Каримқуловнинг мавсумдаги тўртинчи огоҳлантирилиши эди. Шу боисдан у навбатдаги тур ўйинини ўтказиб юборишга мажбур. Таркибга эса жамоа тўпурари Зоҳид Абдуллаев қайтди. У машғулотлар жараёнида фаол ишлаяпти. “Пахтакор”га қарши учрашувда майдонга туша олмаган Зоҳид Абдуллаев ҳозирча тўпурарлар пойгасида “Локомотив” ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқовдан иккита тўпга ортда қолаяпти.

Қўқонда бўлиб ўтадиган учрашувни мамлакатимизнинг энг тажрибали ҳаками, ФИФА рефереси Равшан Эрматов бошқариб боради. Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беришади. Заҳирадаги ҳакам Акмалжон Раҳимов эса асосий таркиблар ўйинидан бир кун муқаддам ёшлар таркиблари учрашувини ҳам бошқариб боради.


«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Металлург» (Бекобод). 17 сентябрь. Қўқон шаҳри.
Ҳакамлар:
Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж.Саидов (Тошкент), А. Раҳимов (Андижон)
Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Б. Ҳайдаров.


"Металлург" матбуот хизмати

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика