"Металлург" - "Қўқон-1912". Жамоалар қандай рангли формада ўйнаши маълум
15 мар 2018 11:34
Янгиликлар
"Металлург" - "Қўқон-1912". Жамоалар қандай рангли формада ўйнаши маълум
Бугун Тошкент шаҳридаги "Ўзбекистон" меҳмонхонасида "Металлург" ва "Қўқон-1912" жамоаларининг расмийлари ва ПФЛ вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда эртага бўлиб ўтадиган суперлига 3-тур доирасидаги "Металлург" - "Қўқон-1912" жамоалари ўртасидаги ўйиннинг ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилиб, унда учрашув комиссари Роман Черников жамоалар вакилларига ўйинда бўладиган ҳолатлар ва ташкилий масалалар ҳақида батафсил тушунча бериб ўтди.
Йиғилишда жамоаларнинг эртанги учрашувда киядиган либослари тасдиқланди. Унга кўра мезбонлар , "Металлург" жамоаси тўқ-кўк ранг, "Қўқон-1912" жамоаси эса ҳаворанг либосларда майдонга тушадиган бўлишди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Эрон жамоаси Ўзбекистон МТЖ етакчиларидан бири учун 1 миллион доллар бериши мумкин
Фикрлар