"Қўқон-1912": "Металлург" билан ўйин чипталари 22 май куни сотилади
20 май 2017 17:58
Янгиликлар
"Қўқон-1912": "Металлург" билан ўйин чипталари 22 май куни сотилади
Қўқондаги “Марказий” стадионда навбатдаги баҳс 22 май, душанба куни бўлиб ўтади.
Шу куни жамоамиз Ўзбекистон кубоги 1/8 финали доирасида Бекободнинг “Металлург” жамоасини қабул қилади.
Ушбу учрашув 22 май куни соат 17-30да бошланади. “Қўқон-1912” – “Металлург” ўйини учун чиқарилган чипталар ўйин бўладиган куни, яъни 22-май куни соат 14-00 дан бошлаб сотувга чиқарилади.
Чипталар нархи барча секторлар учун бир хил 10 000 сўмдан сотилади. Чипталарда сектор рақамлари ёзилган бўлиб, мухлислар ўзлари истаган секторга чипта олиб киришлари мумкин. Йиллик абонаментлар бу учрашув учун ҳам ҳақиқий ҳисобланади.
Барчангизни “Марказий” стадионига таклиф қиламиз !
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар