"Металлург" - "Навбаҳор". Ўйинолди йиғилиш бўлиб ўтди

Narzulla Saydullayev
2 мар 2018
Хабарингиз бор, 4 март куни “Навбаҳор” Суперлиганинг дастлабки турида Бекобод шаҳрида “Металлург” клуби меҳмони бўлади.

Бу йилги чемпионатдан эътиборан ўйинлар олдидан ҳар икки клуб вакиллари ўртасида ўзаро йиғилиш ташкил этилиб, унда ташкилий масалалар муҳокама қилинмоқда. Айнан шу мақсадда бугун ПФЛ мажлислар залида “Металлург” ва “Навбаҳор” расмийлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда жамоаларнинг учрашувни қандай либосларда ўтказишларига ойдинлик киритилди. 

4 март куни соат 15.30да “Металлург” ўйингоҳида бошланадиган учрашувда “Металлург” жамоаси кўк рангли, “Навбаҳор” эса оқ рангли спорт формаларида майдонга тушадиган бўлишди. Мезбон жамоа дарвозабонининг либоси яшил, "Навбаҳор" посбони эса қора рангли либосларда ҳаракат қилишади. 

Йиғилишда учрашув комиссари Роман Черников ва назоратчи ҳакам Бахтиёр Намозовлар ўйиндан олдин ва учрашув пайтида қандай жиҳатларга эътибор қаратиш лозимлиги ва бу йилдан амалда тадбиқ этиладиган янгиликлар хусусида маълумот беришди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: "Навбаҳор" матбуот хизмати