“Металлург”: Муроджон Тошматовни табриклаймиз

Narzulla Saydullayev
21 июн 2017
Бугун чап қанот ярим ҳимоячиси Муроджон Тошматовнинг туғилган куни.

Жамоада ўз ўрни, мавқеига эга бўлган истеъдодли вингеримиз 26-баҳорини қаршилаяпти. “Металлург” футбол клуби раҳбарияти ва барча ўйинчилари номидан Муроджон Тошматовга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, бахт ва саодат тилаймиз!

Ўз маҳоратингни оширишда тинмасдан ишлаш, изланишингни, келгусида миллий терма жамоа мураббийлари назарига тушиб, халқаро майдонларда ҳам тўп суришингни истаб қоламиз.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia