“Металлург” – “Локомотив” ўйини Тошкентда бўлиб ўтади
02 июн 2020 17:20
Янгиликлар
“Металлург” – “Локомотив” ўйини Тошкентда бўлиб ўтади
Coca Cola Суперлига баҳслари 13 июнь кунидан бошлаб давом этиши ҳақида аввалроқ хабар берилган ҳамда биринчи давра тақвими жамоатчиликка таништирилган эди.
Тақвим бўйича, 4-тур доирасидаги “Металлург” – “Локомотив” ўйинига Бекобод шаҳри мезбонлик қилиши керак эди. Аммо, ҳозирда Бекобод шаҳри Республика махсус комиссияси томонидан хавфсизлик даражаси бўйича ажратилган ҳудудлар тоифасига кўра “қизил”, яъни хавфлилик даражаси юқори бўлган ҳудудга киргани учун, учрашув икки томоннинг розилигига кўра Тошкент шаҳрига кўчирилди.
Шу тариқа, беллашувга “Локомотив” клуби мезбонлик қилади. Жамоаларнинг иккинчи даврадаги учрашувига “Металлург” клуби мезбонлик қилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Фикрлар