UZ

Сўнгги янгиликлар

00:26Ироқ. Шерзод Темировнинг голи "Эрбил"ни мағлубиятдан қутқариб қолди, у 8 та баҳсда 8 та гол урди  2 00:00"Бунёдкор" уч футболчи билан шартномани узайтирди  0 23:41Расман: "Барселона" ва ПСЖ собиқ юлдузи 32 ёшида фаолиятини якунлади  0 23:13Рақиб қизил олса, "Ливерпул"га қийинроқ, "Эвертон"нинг кучи ҳам, заиф нуқтаси ҳам Грилиш. Топ чемпионатлар учрашувларидаги ўзига хос тактика ҳақида  1 22:53"Ғазалкент" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:24Рўзиқул Бердиев: "Ал Иттиҳод" юлдузларга бой кучли жамоа"  4 22:04"Қизилқум" Шукуров билан шартома имзолади  1 21:33"Навбаҳор" Тошкентда йиғинни бошлади (ФОТО+ВИДЕО)  1 21:08Туркия. Шомуродов ва Файзуллаев гол урди, "Башакшехир" йирик ғалабага эришди  18 20:28Винисиус яхши ўйнамаётганини тан олмоқда, аммо...  4 19:50Европа топ-лигаларидан 136 нафар футболчи "йўқ" бўлиб қолди. Африка миллатлар кубоги режаларига ўзгартириш киритадиган клублар ҳақида   2 19:39Зайниддин Тожиев: “Ғазалкент” бутун эътиборни ёшларга қаратади, Про лигада 6 та жамоа жуда камлик қилди"  1 19:21Тимур Кападзе: "Колумбия билан учрашув кўп нарсани ҳал қилади"  27 19:00Сержиу Консейсау: "Насаф"нинг ўйин сифати эгаллаб турган ўрнидан мутлақо фарқ қилади, лекин биз тайёрмиз"  6 18:54"Насаф" "Ал Иттиҳод"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  3

"Металлург": Жамоа эртага Андижон сафарига жўнайди Янгиликлар

"Металлург": Жамоа эртага Андижон сафарига жўнайди

Мамлакат миллий чемпионатининг 26-турида Бекободнинг "Металлург" жамоаси сафарда "Андижон" клубига қарши тўп суради. Бекободликлар водий сари эртага йўлга чиқишади.

Айни пайтда жамоа аъзолари Чирчиқ шаҳрида бўлажак учрашувга қизғин тайёргарлик кўришмоқда. Чемпионат якунига етган сари ўйинлар янада муросасиз, қизғин тус олмоқда. Барча клубларга очко сув ва ҳаводек зарур бўлиб турган бир пайтда айниқса аутсайдерларга қарши ўйин оғир кечишини бекободликлар яхши билишади. Шу боисдан ҳам мураббийлар ҳар куни икки маҳалдан машғулотларга зўр беришмоқда. Мураббийлар қўл остидаги ўйинчиларнинг барчаси бўлғуси учрашувда майдонга тушишга тайёр. Фақатгина Ўзбекистон U-19 жамоасига жалб этилган Исломжон Қобилов ҳамда Жавоҳир Эсонқуловлардан ташқари. Жасур Абдураимов раҳбарлигидаги термада И.Қобилов ҳар иккала ўйинда майдонга тушган бўлса, Ж.Эсонқулов Австралияга қарши кечган ўйиннинг иккинчи таймида заҳирадан майдонга тушди.

Мазкур жамоалар бугунгача 33 та учрашув ўтказишган ва шулардан 14 тасида "Металлург", 11 тасида "Андижон" жамоаси ғалаба қозонган. 8 та ўйинда эса кучлар тенг келган. Критилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи - 59:51, бекободликлар фойдасига. Жамоаларнинг биринчи даврада Бекободда ўтказилган ўйинида мезбонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишганди. Муроджон Тошматов, Дилмурод Каримов ҳамда Зоҳид Абдуллаевлар томонидан киритилган голларга Исломбек Исоқжонов битта аниқ зарбаси билан жавоб қайтарганди.

Айни пайтда "Металлург"нинг асосий таркиби 42 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида 5-ўринни эгаллаб турган бўлса, ёшлар таркибида 44 очко бор ва улар "Пахтакор", "Навбаҳор" ёшлари билан иккинчи-тўртинчи ўринларни бўлашиб туришибди.

Андижондаги учрашувни олий тоифали ҳакам Ҳасан Рўзиев бошқариб боради. Унга қанотларда Олим Абдувосилов ҳамда Набижон Рўзиевлар ёрдам беришади. Заҳирадаги ҳакам Анатолий Рубаков, ҳакамлар бригадасининг барчаси Тошкент шаҳридан. Ҳасан Рўзиев бу йилги мавсумда “Андижон” иштирокидаги иккита учрашувни бошқарган. Сафарда ўтказилган ўйинларнинг биринчисида “Андижон” “Қизилқум”га 1:2 ҳисобида бой бериб қўйган бўлса, Фарғонада “Нефтчи”га қарши кечган ўйинда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. “Металлург” эса бу ҳакам бошқарувида Жиззахда “Сўғдиёна”га қарши кечган учрашувда дуранг ўйнаган – 0:0.


«Андижон» (Андижон) – «Металлург» (Бекобод)
Ҳакамлар:
Ҳ. Рўзиев (Тошкент), О. Абдувосилов (Тошкент), Н. Рўзимов (Тошкент), А. Рубаков (Тошкент)
Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Г. Ртвеладзе.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика