UZ

Сўнгги янгиликлар

13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  2 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  6 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  3 09:55Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  1 09:28"Локомотив" собиқ ҳужумчисини ортга қайтармоқчи  2 09:002025 йилнинг энг яхши 100 нафар футболчиси эълон қилинди. Месси ва Роналду ТОП-30дан жой олишмади  14 08:30Килиан Мбаппе "Реал Мадрид" тарихидаги Криштиану Роналдунинг рекордини такрорлади  4 08:02ФИФА "Ал Насср" клубига трансфер тақиқи қўйди  1 07:39Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  7 04:29Франция кубоги. ПСЖ "Фонтене"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  0 04:27Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Севилья"ни таслим этди  24

“Металлург” футзал бўйича мамлакат чемпионатида қатнашади Янгиликлар

“Металлург” футзал бўйича мамлакат чемпионатида қатнашади

Бу йил футзал бўйича Ўзбекистон миллий чемпионати йигирма биринчи марта ўтказилади.
XXI миллий чемпионатдан эътиборан Бекободнинг “Металлург” мини футбол жамоаси ҳам кучлилар сафида иштирок этадиган бўлди. Кеча Ўзбекистон футбол федерацияси мажлислар залида ўтказилган йиғилишда олий лигада қатнашувчи жамоалар сони узил-кесил аниқланди ва чемпионат ўйинларига қуръа ташланди. Унга кўра биринчи турда “Металлург” узлуксиз 5 та ўйин ўтказиши маълум бўлди. Бекободликларнинг биринчи турдаги рақиблари Тошкентнинг “Локомотив”, “Ардус”, Самарқанднинг “Нафис”,  Андижоннинг “Турон-Солиқчи” ҳамда Бухоронинг “Когон” жамоалари бўлишади.

Бугун “Металлург” футзал жамоаси Ўзбекистон футзал ассоциациясида буюртмадан ўтади. Жамоада миллий чемпионатларимизда фаолият олиб борган бир қатор тажрибали ўйинчилар билан биргаликда катта футболда ёшлар таркибида ҳаракат қилган ўйинчилар ҳам мавжуд. Мавсум арафасида ташкил этилган “Ассоциация кубоги”да қатнашган ўйинчилар сафига Ғулом Мамажонов, Илҳом Юсупжонов ҳамда Шавкат Деҳқоновлар келиб қўшилишди. Ва ўз навбатида ўша турнирда ҳаракат қилган С.Шоаҳмедов, С.Маҳмудов сингари ўйинчиларнинг исми шарифлари буюртмономадан ўрин эгалламаган. Жамоанинг якуний таркиби ҳақида қўшимча маълумот берамиз. Эслатиб ўтамиз, “Ассоциация кубоги”да Николай Одушев шогирдлари гуруҳ босқичида иккита ўйинда ғалаба қозониб, иккита учрашувда имкониятни бой берган ва бешта жамоа орасида учинчи ўринни эгаллаганди.

1-босқич, 1-турнинг “Металлург” учун тақвими:


14 ноябрь, соат 12:00: “Металлург” – “Локомотив”

15 ноябрь, соат 18:00: “Нафис” – “Металлург”

16 ноябрь, соат 14:00: “Металлург” – “Ардус”

18 ноябрь, соат 14:00: “Турон-С” – “Металлург”

19 ноябрь, соат 16:00: “Металлург” – “Когон”
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика