

Бекободлик футбол ишқибозларига беш йиллик фаолияти давомида унутилмас лаҳзаларни тортиқ этган, кетма кет тўрт мавсум Ўзбекистон вице-чемпионлигидан сўнг ниҳоят ўтган йили асосий мақсад – Ўзбекистон чемпионлигига эришган “Металлург-W” жамоаси муваффақиятида шубҳасиз бу иқтидорли мураббийнинг ҳиссаси беқиёс. Ўзбекистон кубоги ҳамда Суперкубоги баҳсларида ютуқларни ҳам мухлислар унутишмайди.
Бошқа ишга ўтаётганлиги муносабати билан истеъфо берган Шерали Бобоқуловга "Металлург" клуби маъмурияти, жамоа аъзолари ҳамда мухлислари номидан миннатдорчилик билдиради ва унинг кейинги фаолиятида омад ёр бўлишини тилайди.




