"Металлург": Андрей Шипилов истеъфоси қабул қилинди

Narzulla Saydullayev
16 мар 2021
“Металлург” ПФК бош мураббийи Андрей Шипилов “Сурхон” жамоаси билан учрашувдаги мағлубиятдан кейин ўз ҳохишига кўра клубни тарк этишга қарор қилди.

Клуб раҳбарияти “Металлург” жамоасида 2018-2021 йиллар давомида фаолият юритган мутахассиснинг қарорини қабул қилди ва унинг истеъфосини расман эълон қилди.

“Металлург” ПФК жамоаси Андрей Сергеевичга Бекободдаги самарали фаолияти учун миннатдорлик билдиради.



Эшитдик-да! Андрей Шипилов "Металлург"ни тарк этиши мумкин         

Жасур Абдураимов - "Металлург" бош мураббийи!        


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: "Металлург" матбуот хизмати