"Металлург" академияси ёпиладими? Академия бунга жавоб берди
27 дек 2024 16:14
Янгиликлар
"Металлург" академияси ёпиладими? Академия бунга жавоб берди
Жорий йилнинг 20 декабрь куни академия раҳбарияти томонидан йил якунларига бағишланган ота-оналар мажлиси ташкил этилди. Академиянинг келгусидаги фаолияти бўйича аниқ режалар эълон қилинди, шу жумладан:
- Барча ёш тоифаларида испан методологиясини тадбиқ этиш;
- Футболчиларни асосий жамоа таркибида дебютга тайёрлаш;
- Халқаро ва маҳаллий футбол турнирларида иштирок этиш;
- "Металлург" бренди ва спорт тамойилларини мустаҳкамлаш;
- Академияга янги мутахассисларни жалб этиш.
Айни пайтда янги мавсумда яхшироқ натижаларни қайд этишга тайёргарлик кўрмоқдамиз. Ишончимиз комилки, 2025 йил академиямиз тарихидаги энг яхши йиллардан бири бўлади.

Академиямиз фаолиятига оид тасдиқланмаган хабар ва маълумотларни тарқатишни ноўрин деб ҳисоблаймиз. Биз оммавий ахборот воситаларини ва интернет-нашрларини уларни қизиқтирган ҳар қандай саволлар бўйича биз билан боғланишга чақириб қоламиз. Биз ҳар доим мулоқотга очиқмиз.
Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади


Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар