"Металлург" 6 йилдан сўнг ўз уйида "Динамо"га ютқазди

Narzulla Saydullayev
5 мар 2017, 11:00
Олий лиганинг 1-турида "Металлург" ўз уйида "Динамо"ни қабул қилди.

Ўйинда Самарқанд клуби сафардан 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди. Шу тариқа, "Металлург" 2011 йилдан буён ўз уйда илк бор "Динамо"га ютқазди.

Самарқандликлар сўнгги бор айнан 6 йил олдин "Металлург" майдонидан ғалаба билан қайтишган эди.

Бекободдаги охирги ўйинлар

2011 - "Металлург" - "Динамо" 0:1
2012 - "Металлург" - "Динамо" 2:1
2013 - "Металлург" - "Динамо" 0:0
2014 - "Металлург" - "Динамо" 3:0
2015 - "Металлург" - "Динамо" 4:2
2017 - "Металлург" - "Динамо" 0:2



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia