UZ

Сўнгги янгиликлар

13:22“Рома” Мадрид клуби ўйинчисини қишда ўзига жалб қилмоқчи  0 13:02TVCOM'да бугунги тақвим: OCTAGON 83 жанглари ва бошқалар  0 12:43Норчаев Германияда операция қилинди. У қачон сафга қайтади?  1 12:11МЮ ва "Ньюкасл" португалиялик ярим ҳимоячи учун кураш олиб боради  1 11:38"Ман Сити" хавбеки Эчеверри бошқа клубларга ҳам қизиқ. "Байер"даги ижара ўйин амалиёти етишмаслиги сабабли бекор қилиниши мумкин  0 11:26"Ғазалкент" футбол клуби қайтди   1 11:14Тер Штеген қишда "Барса"ни тарк этишни режалаштирмаяпти. Нега?  0 10:49А Серия президенти: "Милан" — "Комо" учрашуви Австралияда ўтказилади  1 10:32U-22 Осиё чемпионати-2013. Антирекордчи Ўзбекистон, голни нишонлашда жароҳатланган мураббий ҳамда чилим чекиш туфайли шифокорсиз қолган жамоа тўғрисида ҳикоя қиламиз   3 09:52Дания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Оге Харейде вафот этди  0 09:00Каррагер: "Салахнинг хатти-ҳаракати ҳақиқий шармандалик эди"  5 08:37Ўзбекистон U-17 терма жамоаси сардори "Нефтчи"га ўтди  11 08:00Бруну Фернандеш: "Менда иккита яхши таклиф бор эди"  3 07:30Невеш АПЛга қайтиши мумкин  1 06:36Мундиал тарихи. Пора эвазига иштирокчи бўлган чемпион, Фаластин номидан қатнашган Исроил ҳамда фашизм тарғиботига айланган турнир ҳақида ҳикоя қиламиз  2

“Металлург-2016”: Зоҳид Абдуллаев - клуб тўпурари Янгиликлар

“Металлург-2016”: Зоҳид Абдуллаев - клуб тўпурари

Бу йил “Металлург” фахрийларидан яна бири – Зоҳид Абдуллаев ўзининг иккинчи ёшлигини бошидан кечираётганлигини исботлади.

У битта мавсумда “Металлург”нинг рақиблар дарвозасига энг кўп гол киритган ўйинчисига айланди. З.Абдуллаев 2016 йилги мавсумда рақиблар дарвозасига 18 та гол киритди ва чемпионат тўпурарлари рўйхатида фақатгина Темирхўжа Абдухолиқовдан ортда қолди холос. Темурхўжа Зоҳидни тўртта тўпга ортда қолдирган бўлса, Абдуллаев ўз навбатида энг яқин таъқибчилари Ш.Норхонов ҳамда С.Мирзаевлардан тўртта тўпга илгарилаб кетди.

Зоҳид Абдуллаевдан ташқари “Металлург” бу мавсум Дилмурод Каримов (8), Муроджон Тошматов (7), Жавоҳир Эсонқулов (4), Аюбхон Нўъмонов (2), Жаҳонгир Абдумўминов (2), Дониёр Одилов (1), Саиджон Абдужабборов (1), Эргаш Исмоилов (1), Исломжон Қобилов (1) ва Жасур Ҳакимов (1) лар ўз номларини таблога ёздириб қўйишди. Яна битта гол “Шўртан” жамоаси ҳимоячиси Ҳасан Эргашев томонидан ўз дарвозасига киритилган – автогол.

Яна Зоҳид Абдуллаев натижаларига қайтадиган бўлсак, унинг олий лига баҳсларида киритган жами голлари сони 67 тага етди. Шулардан 63 голини у “Металлург” жамоаси таркибида рақиблари дарвозасига урган. Тўрт марта эса “Насаф” жамоасида муваффақиятга эришган. Ўзбекистон кубоги баҳсларида ҳам 9 та гол урган Зоҳид Абдуллаев (4 та “Металлург”, 5 та “Насаф” сафида) нинг жами голлари сони 76 тани ташкил этади. Геннадий Красницкий клубига аъзо бўлиши учун Зоҳид рақиблар дарвозасини яна 24 марта ишғол этиши лозим.



2016 йилги мавсум учрашувларида ҳакамлар “Металлург” жамоаси ярим ҳимоячиси Дилмурод Каримовни 7 марта огоҳлантирди. Сариқ карточкалар боис Дилмурод битта учрашувни ўтказб юборишга мажбур бўлди. Бу йилги чемпионатда “Металлург”нинг яна 13 ўйинчиси ҳакамлар томонидан сариқ карточка билан жазоланишди: Ж.Эсонқулов – 6, З.Абдуллаев – 6, Д.Одилов – 5, Д.Каримқулов – 5, И.Қобилов – 4, С.Султонов – 3, Ҳ.Ҳошимов – 3, С.Абдужабборов – 3, Ж.Абдумўминов – 3, М.Сулаймонов – 2, М.Тошматов – 2, А.Нўъмонов – 2, Ш.Жалилов – 1.

Дониёр Одилов сариқ карточкаларининг иккитасини битта ўйинда олганлиги боис у қизил карточкага айланганди. Шунингдек, Жаҳонгир Абдумўминов бир марта майдондан четлатилган.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика