UZ

Сўнгги янгиликлар

17:40Суперлига. "Шўртан" — "Нефтчи" 0:1 (матнли трансляция)  8 16:47Катта интервью: Шамил Ярулиндан "Шўртан" ва футболимиз истиқболи ҳақида  0 15:06ПСЖ ярим ҳимоячиси Фабиан Руис жароҳатидан сўнг сафга қайтишга яқин  0 14:08Агент Альвареснинг "Атлетико" бўйича позициясини ошкор қилди  1 13:12Довбик янги клуб қидирмоқда  3 12:28АПЛнинг икки клуби Ковачични ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 11:47"Реал" ва АПЛнинг тўрт гранди Йилдизга даъвогарлик қилмоқда  13 11:19"Реал" Эндрикни Бундеслига клубига ижарага бериши мумкин  2 10:45Онана? IFFHS 2025 йилнинг энг яхши дарвозабони номинациясига номзодлар рўйхатини эълон қилди  3 10:17Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...  19 09:51МЮ Бруну Фернандешнинг трансферидан қанча ишлаб олиши маълум  4 09:22"Андижон"дан трансфер тақиқи ечилди  3 08:55"Ливерпуль" "Эл Класико" вақтида "Реал"нинг икки нафар футболчисини кузатиб боради  3 08:28"Барселона" президенти: "Реал"ни мағлуб этишимизни томоша қилишдан ҳеч қачон чарчамайман"  31 08:01Месси дубль қайд этган баҳсда "Интер Майами" ғалабани қўлга киритди  9

"Металлург" 2 нафар футболчиси билан хайрлашганини эълон қилди Янгиликлар

"Металлург" 2 нафар футболчиси билан хайрлашганини эълон қилди

Давралар оралиғидаги танаффус даврида "Металлург" таркибида ўзгаришлар давом этмоқда.

Кеча жамоа 2 нафар ўйинчи билан шартномани бекор қилди. Булар – марказий ҳимоячи Аббос Отахонов ҳамда ярим ҳимоячи Сардор Абдураимов.



28 ёшли Аббос Отахонов фаолиятини Таиландда давом эттириши боис клуб билан хайрлашди. У "Металлург" таркибида 2018-2020, 2022 ҳамда 2024 йиллар давомида 95 та ўйинда майдонга чиққан. 3 та гол урган ва 19 марта огоҳлантирилган. Ўзбекистон Кубоги баҳсларида 10 та ўйинда қатнашиб, 2 та гол урди ва 3 марта сариқ карточка билан жазоланди.

Сардор Абдураимов эса 2023 йилнинг иккинчи ярмидан "Металлург" шарафини ҳимоя этиб келди. Бекободликлар сафидаги бир йиллик фаолияти давомида Абдураимов 26 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 марта сариқ карточка билан жазоланди. Ўзбекистон Кубоги баҳсларида эса 4 та ўйинда тўп тепиб, 2 та тўп киритди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика