Месут Озил "Арсенал"да 10-рақамни олишни истайди

Narzulla Saydullayev
10 янв 2017
«Арсенал» футболчиси Месут Озил лондонликлар сафида 10-рақамда ўйнашга қарши эмаслигини айтиб ўтди.


"Арсенал"да 10-рақамли либосда ўйнашни истардим. Буни доимо истаганман. Клуб ҳам билади. Бироқ, 2013 йилда бу рақам Уилшир томонидан банд қилинганди. Клубдагилар менга у рақам бўшаганидан сўнг олишим мумкинлигини айтгандилар.

Бу рақам ёздан бери бўш. Лекин, ҳозирча 10-рақамни олганим йўқ", - дейди Озил.

Эслатиб ўтамиз, Жек Уилшир айни пайтда "Борнмут" сафида ижара асосида ўйнамоқда.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: Kicker