Месут Ўзил "Ал Насср" таклифини рад этди

Aslanov Jasurbek
12 окт 2020
"Арсенал" ярим ҳимоячиси Месут Ўзил "Ал Насср"дан тушган таклифга рад жавобини берди.

"Саудияликлар 31 ёшли немис футболчиси учун 5 миллион фунт ва Ўзилнинг ўзига 2 йиллик кўп миллионлик шартнома таклиф қилишди. Аммо ярим ҳимоячи ҳали Лондон клубини тарк этмоқчи эмас",- дейди TyC Sports  журналисти Сезар Луис Мерлот.

Манбага кўра "Арсенал" Ўзилни сотишга тайёр. Футболчининг клуб келишуви 2021 йил июнь ойигача ҳисобланади. Яна бир манбанинг хабарига кўра "Арсенал" Ўзил билан шартномани бекор қилишни муҳокама қилмаган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sports.ru